Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда қотилликни яшириш учун ака-укалар уйга ўт қўйди

Наманганда қотилликни яшириш учун ака-укалар уйга ўт қўйди

Фото: «Антикор»

Наманган шаҳрида 3 март куни соат 14:04 ларда И.Э.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Бу ҳақда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ёнғин оқибатида уйнинг 20 кв.м. майдонида шифт қисми, уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси И.Э. ўғлининг боши ва танаси турли жойларига тўмтоқ жисм билан уриб, жароҳат етказилган ҳамда куйган ҳолдаги жасади топилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгиқўрғон туманида яшовчи М.Р. ва унинг бирга яшовчи укаси М.Р. содир этганликлари аниқланиб, қўлга олиндилар.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг