Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Навоийазот»нинг хавфли моддаларидан балиқлар нобуд бўлди

«Навоийазот»нинг хавфли моддаларидан балиқлар нобуд бўлди

Фото: Экология қўмитаси

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, наботот ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилиш фақат экологларнинг иши, деган қарашни йўқотмас эканмиз, кўра-била туриб табиатга зиён етказиш давом этаверади. «Навоийазот» АЖ томонидан қилинган ноинсофлик ҳаракатини бошқача таърифлаб бўлмайди, дейилади Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмининг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олинганда азот аммоний 21 маротаба, азот нитрат 2,6 маротаба, азот нитрит 60 маротаба, хлоридлар 1,3 маротаба, мис ионлари 2,1 маротаба белгиланган меъёрлардан юқорилиги ҳамда дарёда ёппасига заҳарланиш юзага келганлиги аниқланган. Бунга «Навоийазот» АЖга қарашли (1-ташлама) 267-қудуқдан дарёга ҳаёт учун хавфли моддалар чиқарилгани сабаб бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки ўрганиш-суриштирув ишлари давом этмоқда. Унинг якуни бўйича қўшимча маълумот берилади ва бу маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг