Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Об-ҳаво маълумоти: кунлар яна илий бошлайди

Об-ҳаво маълумоти: кунлар яна илий бошлайди

Фото: «Pars Today»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 9 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -5 даража, кундузи +7 ... +9 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -2 ... +3 даража илиқ бўлади. Урганчда эса кечаси -12 ... -7, кундузи +1 ... +6 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +8 ... +13 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +7 ... +12 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг