Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмаота-Тошкент йўлида автобус ағанади. 11 нафар инсон ҳалок бўлган

Олмаота-Тошкент йўлида автобус ағанади. 11 нафар инсон ҳалок бўлган

Фото: «Tengrinews.kz»

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти худудида йирик йўл-транспорт ҳалокати рўй берди. Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракат қилаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағанаган ва 11 нафар инсон воқеа жойида ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароси экани айтилганди. Кейинроқ бу маълумот рад этилди.

Фожеа бугун, 20 апрел 05.00да рўй берди. Олмаота - Тошкент йўлининг 181-километрида Toyota Camry русумидаги автомобил йўл четида турган юк машинаси билан тўқнашиб кетади. Унинг ортидан келаётган автобус ҳайдовчиси юқорида кўрсатилган машиналар билан тўқнашиб кетишдан сақланиш учун рулни буради ва йўлдан чиқиб кетади.

Оқибатда 9 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 32 нафари турли тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган. Касалхонада яна уч киши жароҳатлардан вафот этди.

Қутқарув ишларида 15 транспорт ва 50 киши иштирок этди. Шунингдек Қозоғистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вертолётлари ҳам қутқарув ишларига жалб этилган. Ҳалокат рўй берган жойга Жамбил вилояти соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи ва уч нафар тажрибали жарроҳ етиб келган.

Айни вақтда ҳалокат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Xabar.uz таҳририяти ҳалок бўлганлар оиласига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг