Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмазор туманида 9-синф ўқувчиси 10-синфдаги мактабдошини пичоқлади

Олмазор туманида 9-синф ўқувчиси 10-синфдаги мактабдошини пичоқлади

Олмазор тумани жойлашган мактабларнинг бирида 9-синф ўқувчиси шу мактабнинг 10-синфида ўқийдиган ўсмирни пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 21 октябр соат 10.00 да ИИББга хабар берилган. 15 ёшли ўқувчи 16 ёшли А.Г нинг бел қисмига тан жароҳат етказган.

Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Суруштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг