Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмазорда «Matiz» ёниб кетди

Олмазорда «Matiz» ёниб кетди

ФВВ ахборот хизмати

Олмазор тумани Беруний кўчасида «Matiz» русумли автомобилда ёнғин содир бўлди.Бу хақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига Беруний кўчасида «Matiz» русумли автомобилда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

Хозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг