Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Афғонистондаги даҳшатли зилзила юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Афғонистондаги даҳшатли зилзила юзасидан баёнот берди

Афғонистоннинг Пактика ва Хост провинцияларида рўй берган зилзиза оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, шунингдек, жиддий вайронгарчиликлар келиб чиққани ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.

Ушбу ҳодисада мингга яқин киши ҳалок бўлгани хабар берилди. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вазият юзасидан баёнот берди. 

«Ҳалок бўлганларнинг оилаларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Ўзбекистон ҳукумати табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр», дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг