Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросини отиб қўйишди

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросини отиб қўйишди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида қирғиз фуқароси Ф.М. ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отиб қўйилди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро олган тан жароҳати сабабли Кербен шаҳридаги шифохоналардан бирида вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган бўлиб, воқеа жойига Жалолобод вилояти чегара хизмати терговчилари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари етиб боришган.

Айни пайтда Қирғизистон ва Ўзбекистон томони вакиллари ушбу ҳолатга аниқлик киритиб олиш ҳаракатларини бошлаб юборишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг