Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паркентда «Nexia-1» портлади. Портлашдан «Дамас»ларга ҳам зарар етди

Паркентда «Nexia-1» портлади. Портлашдан «Дамас»ларга ҳам зарар етди

Фото: ФВВ

Бугун, 9 июн куни соат 09:55 да Тошкент вилояти Паркент тумани «Қайилма» МФЙ, А.Навоий шох кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шоҳобчаларининг бирида «Nexia-1» русумли автомашинага газ қуйиш вақтида унга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берган.

Натижада «Nexia-1» автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та «Дамас» русумли автомашиналарга турли даражада зарар етган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот вакиллари етиб борган. Вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг