Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги корхонада юз берган портлашда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги корхонада юз берган портлашда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

2025 йил 11 сентябр куни Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Или тумани Байсерке қишлоғида жойлашган «LGN Metal» корхонасида юз берган портлаш оқибатида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳалок бўлди.

Ҳодиса юзасидан Или тумани полицияси томонидан инсон ўлимига олиб келган меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Миграция агентлиги маълум қилишича, марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш учун зарур расмийлаштириш ишлари ташкил этилди. Марҳумларнинг яқинларига керакли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий Миграция агентликлари масъул ходимлари бириктирилган.

Қозоғистон томони билан тергов жараёнида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг