Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура биносини таъмирлаб, пулини ололмаган усталар иши судга оширилди

Прокуратура биносини таъмирлаб, пулини ололмаган усталар иши судга оширилди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Қўнғирот туманида прокуратура биносини таъмирлаган усталарнинг иш ҳақиларини ололмаганлиги, фуқаролар ушбу масалада бир нечта ташкилотларга мурожаат қилганлигига қарамасдан натижа бўлмаётганлиги тўғрисида видеомурожаати тарқалди. 

Аниқланишича, «Манғит газ сервис» МЧЖ томонидан 2021-2022 йилларда Қўнғирот тумани прокуратураси биносида таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Фуқаролар Қудайбергенов Парахат, Сапарниязов Даулетбай, Жолдибаев Сержан ва Шалабаев Қуанишбайларнинг «Манғит газ сервис» МЧЖ раҳбари ва иш бошқарувчиси билан ўзаро келишиб Қўнғирот тумани прокуратурасида олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишларида иштирок этган.

Ўрганиш давомида МЧЖ томонидан мурожаат эгаларига жами 10 200 000 сўм иш ҳақилари тўланмаганлиги маълум бўлди.

Натижада Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан мурожаат эгалари П.Қудайбергенов, Д.Сапарниязов, С.Жолдибаев ва Қ.Шалабаевларнинг иш ҳақиларини «Манғит газ Сервис» МЧЖдан ундириш ҳақида фуқаролик судига даъво ариза киритилди, дейилади Қорақалпоғистон прокуратураси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг