Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путиннинг чиқишидан сўнг шов-шув бўлган гипертовуш тезлигидаги ракета синовдан ўтказилди (видео)

Путиннинг чиқишидан сўнг шов-шув бўлган гипертовуш тезлигидаги ракета синовдан ўтказилди (видео)

Фото: «Sputnik»

Россиянинг нишонга аниқ зарба берувчи янги қуроли — «Ханжар» гипертовуш рекетаси синовдан ўтказилди.

«Россия Ҳаво-космик кучларининг МиГ-31 қирувчи самолёти экипажи белгиланган ҳудудда «Ханжар» гипертовуш рекетасининг ҳарбий-ўқув учириш жараёнини муваффақиятли амалга оширди», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Ханжар» гипертовуш тезлигида учадиган ва нишонга аниқ зарба берадиган ракета мажмуаси ҳақида, 1 март куни Россия президенти Владимир Путин маълум қилган эди. Ўшанда компьютер графикаси ёрдамида тайёрланган видеолавҳа намойиш этилганди. Айни дамда эса, «Ханжар» Жанубий округида жанговар навбатчиликка қўйилгани тасдиқланди.

«Ханжар» ракета мажмуаси 2000 км масофадаги нишонларга зарба бериши мумкин. Ракета гипертовуш тезлигида, яъни товуш тезлигидан 10 баравар тез учади ва парвоз давомида манёвр қилиб боради. Ушбу хусусиятлар ракетани бугунги кунда маълум бўлган ҳар қандай мудофаа тизимини енгиб ўтишини кафолатлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг