Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўнғиротда ёш йигит ЙПХ машинаси устида «томоша кўрсатди»

Қўнғиротда ёш йигит ЙПХ машинаси устида «томоша кўрсатди»

Скриншот.

Шу йилнинг 25 январь куни Қўнғирот тумани, Ипак йўли кўчасида кўринишидан вояга етмаган бола йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тегишли бўлган  «Lacetti» хизмат автомобилининг устига чиққан ва унинг мазкур хатти-ҳаракатлари дўсти томонидан тасвирга олинган.

Видеотасвир ижтимоий тармоқда тарқатилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилганда, мазкур ҳуқуқбузарликни вояга етмаган, 2005 йилда туғилган Б.Т. содир қилганлиги маълум бўлди.

Ҳудудий профилактика инспектори томонидан тўпланган ҳужжатлар вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан ўрганилиб, ушбу вояга етмаган боланинг отаси Ж.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) биринчи қисми тартибида БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг