Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда рўй берган даҳшатли ЙТҲда олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди (фото+видео)

Қозоғистонда рўй берган даҳшатли ЙТҲда олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди (фото+видео)

Фото: «TengriNews.kz»

Бугун маҳаллий вақт билан 04:30лар чамасида Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

«TengriNews» нашри хабарига кўра, Саётес қишлоғи яқинида «Оқтов – Бейнов» автойўлида «Shacman» юк машинаси «Lada Largus» енгил автомобили билан тўқнашиб кетиши оқибатида «Лада Ларгус» ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Воқеа юзасидан Қозоғистон ЖКнинг 345-моддаси бўйича тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Февқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра,  ЙТҲ оқибатида машинада ёнғин содир бўлган. Ҳалок бўлганларнинг олти нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда. 

Ўзбекистон ФВВ тезкор рақамлари (+998 71) 147-10-50.

Қозоғистон ИИВ ФВК тезкор рақамлари +7 777 218-20-10 и +7 727 291-06-44.

Фото: «TengriNews»
Фото: «TengriNews»
Фото: «TengriNews»
Фото: «TengriNews»
Фото: «TengriNews»
Фото: «TengriNews»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг