Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги автоҳалокатда икки ўзбекистонлик қурбон бўлди

Қозоғистондаги автоҳалокатда икки ўзбекистонлик қурбон бўлди

Иллюстратив сурат

Қозоғистон Республикасининг Актобе вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистон Республикаси, Актобе вилояти, Айтекеби туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 1028 км.да «Пермь-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Yutong» русумли  йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса натижасида автобусда бўлган 49 нафар йўловчидан 5 нафари вафот этган, улардан 2 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган.

«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда,  ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида  вафот этганларни Ватанга олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирда Фавқудодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда», —дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг