Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу сафар Хоразмда мотам... Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар рўйхати эълон қилинди

Бу сафар Хоразмда мотам... Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар рўйхати эълон қилинди

Фото: Фото: «TengriNews»

Хабарингиз бор, кеча, 1 март куни Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Саётес қишлоғи яқинида «Оқтов — Бейнов» автойўлида «Shacman» юк машинаси «Lada Largus» енгил автомобили билан тўқнашиб кетиши оқибатида «Лада Ларгус» ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ЙТҲ оқибатида машинада ёнғин содир бўлгани ва ҳалок бўлганларнинг олти нафари Ўзбекистон фуқаролари эканини хабар қилган эди.

Бугун тонгда ушбу ЙТҲ қурбонлари шахсини аниқланиб, эълон қилинди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан.

1. Аллаяров Расулбек Қўзибоевич, 23.02.1981 й.т. — Хоразм вилояти Шовот тумани, Гулчи кўчаси, 19-ўйда истиқомат қилган. «Lada Largus» ҳайдовчиси.

2. Душамов Зокир Қуронбоевич, 11.04.1977 й.т. — Хоразм вилояти Шовот тумани, «Чукли» МФЙда истиқомат қилган. («Лада Ларгус» йўловчиси).

3. Раҳимов Шерзод Сапарбоевич, 12.07.1980 й.т. — Хоразм вилояти Шовот тумани, «Гулистон» шаҳарчасида истиқомат қилган. «Лада Ларгус» йўловчиси).

4. Бегназаров Мардонбек Хушнуд ўғли, 27.10.1995 й.т. - Хоразм вилояти, Боғот туманида истиқомат қилган, («Лада Ларгус» йўловчиси).

5. Мадаминов Ғайрат Розматович, 13.10.1985 й.т., Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Махтумқули кўчаси, 34 ўйда истиқомат қилган. («Лада Ларгус» йўловчиси).

6. Болтаев Маҳмуджон Собуржан ўғли, 21.09.1995 й.т. Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани «Остоно» МФЙда истиқомат қилган. («Лада Ларгус» йўловчиси).

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг