Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қримда ёш болали оила ўлдириб кетилди (видео)

Қримда ёш болали оила ўлдириб кетилди (видео)

Фото: «Primechaniya.ru»

Қримнинг Керчи шаҳри фуқароси тўрт яшар қизча ва унинг ота-онасини ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинди. Марҳумларнинг жасадлари сув остидаги автомобилдан топилган. Бу ҳақда «РИА Новости» Тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси берган маълумотга асосланиб хабар бермоқда.

Феодосия яқинидаги Оржоникидзе шаҳарчасида истиқомат қилган бир оила 23 февраль куни «Chevrolet Lanos» русумли автомобилда уйларидан чиқиб кетганча ғойиб бўлган. Терговчилар қотиллик ҳолати бўйича жиноят иши очишди. Йўқолган машина орадан тахминан икки ҳафта ўтиб, қирғоқдан ўн метр узоқликда, икки ярим метр чуқурликда топилган. Автомобил салонида марҳумларнинг жасадлари ҳам бўлган.

Айни пайтда ҳибсга олинган гумондор машина чўктирилган жойни ўзи кўрсатган. Маълум бўлишича, қизчанинг ота-онаси отиб ўлдирилган, сўнгра машина қолган қизча тириклайин сувга чўктириб юборилган.

Тергов давомида жиноятнинг ўзига хос сабаблари ҳам аниқланди. Маълум бўлишича, ёш оила Керч шаҳрига машина олиб сотиш учун келган, уларнинг ёнида катта миқдорда пул бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг