Республиканинг 6 та ҳудудида қор кўчкиси эълон қилинди
2026 йил 27–30 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг қатор ҳудудлари аҳолиси қор кўчкисидан огоҳлантирилди.
Жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter