Президент давлат бошқарувидаги энг яхши кадрларни эътироф этди
Бугун «Сифатли давлат бошқаруви» дастури доирасидаги форумда энг намунали ходимлар эътироф этилди. Президентимиз барча ғолибларнинг лавозимини дарҳол бир поғонага кўтариб, уларни раҳбар кадрлар захирасига киритишни таклиф қилди:
- Мақсуд Болибеков (Тоғ-кон ва геология вазирлиги) — Энг намунали раҳбар;
- Фазлиддин Мўминов (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) — Энг намунали маъмурий ходим;
- Шохмирзо Умаров («Ўзатом» агентлиги) — Энг намунали мутахассис;
- Умматой Йўлдошева (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги) — Энг намунали аёл ходим;
- Акбархон Собирхонов (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) — Энг намунали истеъдодли ёш ходим;
- Мирсаид Рахматов (Адлия вазирлиги) — Инсон ресурслари бўйича энг намунали ходим.
“Уларнинг теран фикрлаши, ўз устида ишлаши ва инновацион ёндашуви ҳаммага ўрнак бўлиши керак“, — деди давлатимиз раҳбари.
Президент кейинги сафар фақат ғолибларни эмас, самарасиз ишлаётган идораларни ҳам “саҳна“га чиқаришини таъкидлади:
“Кейинги сафардан бошлаб рўйхатнинг охирида қолган давлат идоралари номини ҳам очиқ айтамиз. Оқсаётган ташкилотлар бундан жиддий хулоса чиқариши керак!“
Айтиш жоизки, давлат тизимида энди “кўзбўямачилик“ эмас, ҳақиқий натижа ва интеллектуал салоҳият қадрланмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter