Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Саудия Арабистонида автофалокатга учради

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Саудия Арабистонида автофалокатга учради

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Саудия Арабистонида автофалокатга учради. Унинг аҳволи ҳақида Ҳаж сафарида бўлиб турган фарзанди маълумот берди. 

«Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловнинг фарзандиман, исмим Нуримом. Тошкент шаҳри ҳожиларига элликбоши сифатида ҳажга келдим. Аллоҳнинг синови бўлиб отамни автомашина туртиб юборди. Интернет тармоқларида ҳар хил ёлғон, бўрттирилган хабарлар тарқатилмоқда. Отамнинг аҳволи анча яхши. Доимо суҳбатлашиб турибмиз, мулоқотдамиз. Диний идорамиз раҳбарияти, диний қўмита раҳбарияти, қолаверса, Макка шаҳридаги ишчи гуруҳ ҳол-аҳвол сўраб, назорат қилиб турибди. Интернетда отамнинг соғлиғи учун пул йиғилгани ҳақида маълумот тарқатилибди, бу мутлақо ҳақиқатга зид. Икки давлат келишувларига асосан ҳар бир муолажа мутлақо бепул тарзда амалга оширилади. Отамнинг аҳволи жуда яхши, шифокорлар охирги рейсларга жавоб берса керак», деди у. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг