Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди

Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Бугун, 14 октябрь куни соат 6:20 ларда Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида Nexia ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб келиб, бошқарув вақтида ухлаб қолган. 

Натижада, автомобиль йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ оқибатида, транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Машина салонида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт эса бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг