Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда «Кобальт» ва «Нексия» тўқнашди. Саккиз киши ҳалок бўлди

Самарқандда «Кобальт» ва «Нексия» тўқнашди. Саккиз киши ҳалок бўлди

Фото: Архив. «Газета.uz»

Кеча, 7 апрель куни кечки соат 17:25ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, 1996 йилда туғилган О.Камолов ўзининг «Кобальт» русумли автомашинасини «Зарафшон ўнг соҳили» 4Р-48 йўлининг 43-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1995 йилда туғилган С.Суннатов бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда «Кобальт» автомашинаси ҳайдовчиси О.Камолов ва унинг 2 нафар йўловчиси воқеа жойида, «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси С.Суннатов ва унинг 4 нафар йўловчиси касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек «Кобальт» автомашинасининг яна 3 нафар йўловчилари, жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг