Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги мактабда фожиа. Мутасаддилар ишдан олинди

Самарқанддаги мактабда фожиа. Мутасаддилар ишдан олинди

Самарқанд шаҳрида жойлашган 71-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси, 12 ёшли Ж.Ҳ. шу йилнинг 4 май куни тахминан соат 12:45 ларда муассасанинг орқа томонидаги эски дарвозадан сакраб ўтаётганда дарвоза устига қулаб тушиши оқибатида вафот этган.

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими мутасаддиларидан бирининг «Kun.uz» нашрига маълум қилишича, иккинчи сменда ўқийдиган Ж.Ҳ. мактабнинг орқа томонидаги деворга ўрнатилган ва қулфланган мактабнинг захира дарвозасидан мактабга ошиб ўтиш мақсадида унга осилганида дарвоза таянчлари қўзғалиб, металл гардиш унинг бошига келиб урилган. Шаҳар халқ таълими бўлими мутасаддисининг таъкидлашича, Ж.Ҳ. РШТЁИМ Самарқанд филиалига олиб кетилаётганида «тез ёрдам» машинаси ичида ҳаётдан кўз юмган.

Хабарда айтилишича, бир ўқувчининг ўлимига сабаб бўлган носозликка йўл қўйгани учун 71-мактаб директори ва хўжалик ишлари мудири ўз вазифасидан озод қилинган.

71-мактабнинг орқа қисмида жойлашган носоз дарвозаси бутунлай олиб ташланган ва унинг ўрнига ғишт терилган.

Воқеа юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг