Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сўхда маст ҳайдовчи ИББ ходимларини ҳақоратлаб, жароҳат етказди

Сўхда маст ҳайдовчи ИББ ходимларини ҳақоратлаб, жароҳат етказди

Фото: ЎзА.

Фарғона вилояти Сўх туманида туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари М.Ғ ва Т.Илар ЙПХ инспектори Г.М. билан бирга «Ровон» МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган бўлган.

Ҳайдовчи Н.С бошқарувидаги «Neхia-3» русумли автомашина ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилган. Ҳайдовчи Н.С маст ҳолда профилактика инспекторлари Т.И ва М.Ғ.ни ҳақорат қилиб улардан бирига тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг