Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент кўчаларидан бирида асфальт чўкиб тушди

Тошкент кўчаларидан бирида асфальт чўкиб тушди

Фото: Водители Ташкента

Бугун, 8 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Самарқанд-дарвоза» савдо-кўнгилочар маркази қаршисида нохуш ҳолат рўй берди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан жойланган фотосурат кўчадаги асфальтнинг катта қисми чўкиб кетганини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг айтишича, чуқурлик иккинчи ва учинчи полоса ўртасида ҳосил бўлган.

Хавфсизлик нуқтайи назаридан чуқур атрофи шох-шабба ва бўш қутилар билан ўраб қўйилган. Лекин бу автомобиллар тирбандлигининг олдини олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг