Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ бедарак йўқолган шахслар қидирувида кўмак сўради

Тошкент шаҳар ИИББ бедарак йўқолган шахслар қидирувида кўмак сўради

Фото: ИИББ

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, Мачалов Владимир Иванович, 1947 йилда туғилган. 2020 йилнинг октябр ойида Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4 манзилида жойлашган уйидан чиқиб қайтиб келмаган.

Белгилари: Бўйи 175-180 см, гавда тузилиши ўртача. Оқ сочли, кўзлари қора.

Эгнида жинси шим, кепка ва қора туфли бўлган.

Маликов Шукурулло Султонович, 1972 йилда туғилган. 2020 йилнинг ноябр ойида Мирзо Улуғбек тумани Мағрур кўчасида истиқомат қилган уйидан чиқиб қайтиб келмаган.

Белгилари: Бўйи 170-173 см, озғин кўринишда, сочлари қора, ўнг қўлида чандиғи бор.

Эгнида кулранг жемфер, жинси шим ва қора красовка бўлган.

«Ҳурматли фуқаролар агар сиз юқорида келтирилган инсонлар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз яқин атрофдаги ИИБ ёки 102 ишонч рақамига хабар беришингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг