Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 1 январь куни йўқолган 15 яшар қиз қидирилмоқда

Тошкентда 1 январь куни йўқолган 15 яшар қиз қидирилмоқда

Электрон нашрлар ва ижтимоий тармоқларда 15 яшар Нодира Яшатулаева 2019 йил 1 январь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги қариндошининг уйидан чиқиб, йўқолиб қолган ҳақида маълумотлар тарқалди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.

Қизнинг ота-онаси ички ишлар идораларига эртасига, 2 январь куни мурожаат қилган. Уларнинг айтишича, Нодира аввал ҳам уйдагиларни огоҳлантирмай, қариндошлариникига кетиб қолган, шу сабабли бу ҳақда дарров ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилмаган.

Охирги маълумотларга кўра, Нодирага ўхшаш қизни Тўйтепа шаҳридаги супермаркетлардан биридаги арча атрофида кўришган. Ҳозирда қизнинг ота-онаси ва Сергели туман ИИБ ходимлари ўша ерда бўлиб турибди.

Нодира Яшатулаевани кўрган-билганлардан 102 телефон рақами орқали хабар беришлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг