Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Orlando» автомобили ёнди

Тошкентда «Orlando» автомобили ёнди

Бугун, 14 декабрь куни соат 19:25 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчасида ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Ш.А.нинг машинасида ёнғин чиқди.

Қайд этилишича, «Orlando» русумли автомобил «Hilton» меҳмонҳонаси рўпарасига етган вақтда, транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи зудлик билан тўхтаган. Ўзи ва салонда бўлган йўловчилар ҳам тезкорлик билан автомобилдан тушган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг