Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда қутқарувчилар дарё ўртасида қолиб кетган балиқчининг ҳаётини сақлаб қолди

Тошкентда қутқарувчилар дарё ўртасида қолиб кетган балиқчининг ҳаётини сақлаб қолди

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ФВББ қутқарувчилари фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди.

11 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасининг навбатчилик қисмига Янгиҳаёт тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсига балиқ овлаш мақсадида борган фуқаро Б.М. дарёнинг ўртасидаги оролчада қолиб кетганлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, кучли ёмғир ёғиши оқибатида дарёда сув сатҳи кескин кўтарилиб кетган. Хавфсиз ҳудудга қайтиб чиқиш фуқаро ҳаёти учун хавфли бўлганлиги сабабли у қутқарувчиларга мурожаат қилган.

Ҳодиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, фуқарони хавфсиз ҳудудга олиб чиқишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг