Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда тез ёрдам автомашинаси билан «Каптива» тўқнашди

Тошкентда тез ёрдам автомашинаси билан «Каптива» тўқнашди

Архив фото

Фото: «Bibi.uz»

3 апрель куни Яшнобод тумани Катта ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ) айланма кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

1993 йилда туғилган Т.К. шахсий «Каптива» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, «Хюндай» русумли тез ёрдам автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада жабрланувчи тез ёрдам автомашинаси ҳайдовчиси Т.Ж.га «ўнг болдир суяк синиши» ҳамда автомашина йўловчиси О.Р.га «инфаркт ҳолати» ташхиси билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозир мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг