Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вобкентлик инспекторга муддатидан олдин «майор» унвони берилди

Вобкентлик инспекторга муддатидан олдин «майор» унвони берилди

Жорий йилнинг 29 январь куни Бухоро вилояти Вобкент туманида ўз хизмат вазифасини ўтаётган профилактика инспектори ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатгани (видео) хабар қилинганди.

У дарёнинг муздек сувига ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган 4 нафар фарзанднинг онасини сўнгги сонияларда қутқариб қолди. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, фидоийлик кўрсатган Вобкент тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси инспектори, капитан Расулов Амрилло Темир ўғли муносиб тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, фавқулодда вазиятда кўрсатган жасорати, қатъияти ва касбига садоқати учун капитан Амрилло Расуловга муддатидан олдин «майор» махсус унвони берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг