Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Халқлар дўстлиги» олдида Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникаси ёниб кетди

«Халқлар дўстлиги» олдида Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникаси ёниб кетди

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Халқлар дўстлиги» санъат саройи яқинига олиб келинган ҳарбий техникалардан бири ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди.

Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси мазкур ҳолатга изоҳ берди ва ёнғин сабабини маълум қилди.

Қайд этилишича, 13 январь куни соат 22:20 ларда «Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг