Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда тутқунликда ушланган яна бир аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Хитойда тутқунликда ушланган яна бир аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Скриншот

Интернетда Хитойда маҳаллий йигитга турмушга чиқиб, оғир аҳволда қолган ҳамюртимиз ҳақида маълумотлар тарқалди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқароси М.Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб турилганлиги тўғрисида маълумот олиб маҳаллий полиция ҳокимиятига расмий мурожаат қилган. Натижада ҳамюртимизнинг жойлашган манзили аниқланди ҳамда у билан консуллик ходимлари учрашди.

Жабрланувчи 2018 йилнинг июн ойида Наманган шаҳридаги никоҳ агентлиги воситасида ХХР фуқароси Яо Венхао билан танишади ҳамда ваъдаларига ишониб расмий никоҳни қайд этгандан сўнг Хитойга турмуш ўртоғининг ёнига учиб кетади. Унинг сўзларига кўра, етиб борганидан буён оғир ижтимоий шароитда яшаган, унга овқат беришмаган, уришган, таҳқирлашган ҳамда паспортини олиб қўйишган. У ўзига етказилган азиятларга чидолмай бир неча марта қочишга уринган.

Полиция бўлими бошлиғи ҳам иштирок этган суҳбатдан сўнг Ўзбекистон фуқароси Бош консулхонага топширилган. 28 март куни Пекин шаҳри орқали учган авиарейсда ҳамюртимиз Тошкентга етиб келди.

Февраль ойида Хитойда оғир ҳолатда яшаб, Ўзбекистонга қайтарилган яна бир қиз ҳақида хабар қилинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг