Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хивада фуқаро МИБ ходимига пора таклиф қилди

Хивада фуқаро МИБ ходимига пора таклиф қилди

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Хива шаҳрида табиий газ ва электр энегияси бўйича назорат-текширув тадбири ўтказилди.

ЎзА хабарига кўра, хонадоннинг табиий газдан 3 миллион 247 минг сўм қарзи борлиги аниқланган. Фуқаро Д.К. қарздорликни қонуний тарзда бартараф этишдан кўра, бу масалани бюронинг туман инспектори билан ими-жимида ҳал қилишни истайди.

У инспекторга қарздорликни йўқ қилиб бериш, ҳисоблагични махсус кўрикдан яроқсиз, деб ўтказиб беришини сўраб, 500 минг сўм пора таклиф қилган. Инспекторга ана шу пулни пора тариқасида бераётганида МИБнинг вилоят бошқармаси ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси ва тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича фуқарога нисбатан тўпланган ҳужжатлар ҳамда далилий ашёлар терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш учун Хива шаҳар прокуратурасига юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг