Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгиҳаётда ичида ёш қизалоқ бўлган лифт қулагани айтилди

Янгиҳаётда ичида ёш қизалоқ бўлган лифт қулагани айтилди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ичида ёш қизалоқ бўлган лифт қулагани айтилди. Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги вазиятга аниқлик киритди. 

«Бугун ижтимоий тармоқлардан бирида туманимиздаги «Янги дархон» маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.

Ҳолат бўйича туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, саноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб боришди.

Саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишга тушгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлди.

Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан сухбатлашишди. Қизнинг аҳволи яхши ва кайфияти ижобий», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган уйда лифт қулаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг