Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилда қабул қилиниши кутилаётган янги қонунлар билан танишинг

2018 йилда қабул қилиниши кутилаётган янги қонунлар билан танишинг

Фото: «Senat.uz»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Дастурга кўра янги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

1. Республикада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус давлат органи (агентлик) ташкил этиш ҳамда янги таҳрирдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус давлат органи (агентлик) ташкил этиш, унинг вазифа ва ваколатлари, давлат тизимига жамоатчилик назорати институтини кенг жорий этиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали ва шаффоф механизмларини тадбиқ этиш каби масалалар назарда тутилади.

2. «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талаблари ва халқаро стандартларни миллий қонунчиликка татбиқ қилиш, шунингдек, «ногирон» тушунчаси ўрнига «ногиронлиги бўлган шахс» тушунчасидан фойдаланиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, давлат органларининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари, ногиронликни аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг таълим олиши ва ишга жойлашишига кўмаклашиш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг замонавий шакл ва механизмларини белгилаш, ногиронликни белгилашда қўлланилаётган усулларни тубдан такомиллаштириш
ва бошқа қоидалар назарда тутилади.

3. «Аҳолининг репродуктив саломатлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида аҳолининг репродуктив саломатлиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принциплари, соғлом оилани шакллантириш талаблари, репродуктив ҳуқуқлар, қўшимча репродуктив технологиялар, яъни контрацепция, экстракорпорал уруғлантириш каби тиббий хизматларни ривожлантириш, репродуктив саломатликка оид бошқа қоидалар назарда тутилади.

4. «Фан тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида илмий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш принциплари ва қўллаб-қувватлаш шакллари, илмий ғоялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, илмий-тадқиқот муассасаларининг вазифалари ва функциялари, уларни самарали бошқариш, молиялаштириш, моддий-техника таъминоти ва имтиёзлар, халқаро ҳамкорлик ва чет эл инвестицияларини жалб этиш, илмий кадрларга қўйилган замонавий талаблар, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, фан, таълим ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга оид қоидалар назарда тутилади.

5. Экстремизм таҳдидларини олдини олиш, унга қарши курашиш ва бартараф этишга қаратилган «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида экстремизм тушунчасининг таърифи, унга қарши курашиш, олдини олиш ва бартараф этиш механизмлари, тамойиллари, усуллари, масъул органларнинг ваколатлари ҳамда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш масалалари белгиланади.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг