Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Актриса Мадина Мухторованинг ўғилларига оид воқеа. Ҳақиқатми ёки «саҳна кўриниши»?

Актриса Мадина Мухторованинг ўғилларига оид воқеа. Ҳақиқатми ёки «саҳна кўриниши»?

Куни кеча ижтимоий тармоқларда 10-15 ёшлардаги боланинг акаси томонидан қийноқларга солиниб, калатакланиб келинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Жамоатчиликни жунбушга келтирган мазкур видеолавҳа ҳамон муҳокама этилаётир.

Юнусобод тумани ИИО ФМБга кўра, видеолавҳа 2020 йил 2 январь куни «@Militsiya_uzb» телеграм канали орқали тарқатилган. Беш дақиқаю йигирма уч сониялик лавҳада Юнусободда яшовчи болакай ҳар куни акаси томонидан аёвсиз калтакланиши, уйнинг ертўласида сақлаб келингани, бир гал ҳатто қўлидан икки соатдан кўпроқ вақт осиб қўйилгани маълум қилинади.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида видеотасвирлардаги бола 06.06.2006 йилда туғилган Мирфайз Алимжонов экани аниқланган.

2020 йил 2 январь куни соат 15:23 ларда Юнусобод тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига РШТЁИМ қабул бўлимидан хабарнома тушиб, унда вояга етмаган М.Алимжонов «юз ва тана соҳасининг кўплаб қонталашлари ва лат ейишлари» ташхиси билан мурожаат қилганлиги айтилади. Вояга етмаган болага амбулатор даво тавсия этилган.

Вояга етмаган боланинг онаси М.С.Мухторовага кўра, у ўғли М.Алимжоновнинг тарбияси бузилиб, кўп вақтини кўчада ўтказаётганлиги ва унинг хулқ-атворидаги ўзгаришлар сабабли ўртанча ўғли С.С. Мухторовга (1987 й.т.) «укаси билан гаплашиб» қўйишни айтади. Ўз навбатида, С.Мухторов онаси ва укаси истиқомат қиладиган уйга келиб, «тарбиявий соат» ўтишга тушади. Айни жараёнда вояга етмаган М.Алимжонов қўпол муомалада бўлганлиги ва гапларига қулоқ солмаганлиги сабабли уни қўли билан юз ва тана қисмидан туртиб, силталагани натижасида укасига тан жароҳати етади.

Шундан сўнг М.С.Мухторова вояга етмаган фарзанди М.Алимжоновнинг танасида кўкаришлар борлиги сабабли уни текширтиштириш мақсадида шифохонага олиб боради. Тиббий текширувлардан сўнг фарзандини иш жойи, яъни Ўзбекистон миллий академик драма театрига олиб кетади.

М.Мухторова ўртанча фарзанди С.Мухторов ўзига кам этибор бераётгани, шу боис уни қўрқитиб қўйиш мақсадида ўғли М.Алимжонов билан келишиб, театрдаги ўз хонасида унинг кўкарган жойларини тонал бўёқлар билан бўяб, (танадаги кўкаришларни) бўрттириб кўрсатиб, бу билан ўртанча ўғли укасини муттасил равишда қийнаб, уриб келаётганлиги тўғрисида тасаввур берадиган ҳолатни юзга келтиради. Айни жараёнларни М.Мухторова телефон аппарати орқали видеотасвирга олади.

М.Мухторова шу куни телефон аппаратини қувватлаш учун хонасида қолдириб кетган вақтида унинг касбдошлари томонидан берухсат олиниб (ҳозирда ким томонидан тарқатилганлиги аниқланмоқда), тарқатиб юборилади.

Вояга етмаган М.Алимжонов онаси иштирокида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ХПБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектори (психолог қатнашувида) билан суҳбатда тан жароҳати эҳтиётсизлиги оқибатида олгани, акаси С.Мухторовга нисбатан даъво-эътирози йўқлигини айтиб, ариза ёзишдан бош тортишган. Акаси томонидан ўзига жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлиги маъум қилган.

Ҳолат юзасидан томонларнинг кўрсатмаларини текшириш бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг