Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

“Бахти Ташкентский”нинг акаси энг катта афсуси ҳақида гапирди

“Бахти Ташкентский”нинг акаси энг катта афсуси ҳақида гапирди

Жиноят оламида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев “сулола”сининг яна бир вакили — унинг акаси Шуҳрат Қудратуллаевнинг иқрори эълон қилинди.

У ўз мурожаатида ўтган ҳаёти, қамоқда ўтган йиллар ва кечиккан пушаймони ҳақида сўз юритган.

У шу вақтга қадар 12 йил умрини жазо муассасасида ўтказган. Дастлаб, 2007–2017 йиллар давомида Жаслиқдаги 71-колонияда 10 йил жазо муддатини ўтаган. Айни вақтда у 10 йилу 6 ойлик жазони ўтамоқда.

“Ўтмиш қўймас экан. Яна шу жойларга келиб қолдим. Илгари кўча ҳаётини ҳавас қилиб яшаганмиз. Кейин билдик, ҳавас қиладиган нарса эмаскан. Кўп нарса йўқотдик: жигарларимизни, оиламизни, болаларимизнинг ёшлигини. Керакли пайтда оиламиз олдида бўла олмадик. Ўзимиз сабабчи бўлиб, шу жойларга келиб қолдик”, — дейди у.

Шуҳрат Қудратуллаев айни пайтда 60 ёшга тўлаётганини таъкидлаб, энг катта афсуси — оиласининг қийналгани ва фарзандлари ҳаётининг муҳим лаҳзаларини қўлдан бой бергани эканини айтган.

У ёшларга мурожаат қилиб, қонун устуворлигини ҳурмат қилиш, тўғри йўлдан юриш ва яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирлиги аввалроқ “Бахти Ташкентский”нинг ўғли, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган Бекзод Зафаровнинг иқрорини ҳам эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг