Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура баёноти: Жиззахда қулаган уй тафсилотлари

Бош прокуратура баёноти: Жиззахда қулаган уй тафсилотлари

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бош прокуратура ҳам расмий баёнот билан чиқди.

Аниқланишича, бугун 10 январь куни соат 17:15 ларда Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи, Мустақиллик кўчасида қурилаётган 6 қаватли бино, яъни 1-2 қаватлари савдо дўкони, 3-6 қаватлари 11 та хонадондан иборат бўлган бинонинг 240 кв.м иборат бўлган 7 та хонадони қулаб тушган.

Бинонинг қулаши оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмади.

Воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб боришди.

Бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб ёзади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг