Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу йил неча киши пора бергани учун қамалгани маълум бўлди

Бу йил неча киши пора бергани учун қамалгани маълум бўлди

Иллюстратив фото

2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистоннинг 465 фуқароси пора бергани учун қамалди, дейилади Олий суд матбуот хизмати берган маълумотда.

2024 йилда Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан 1 991 нафар шахс судланиб, уларнинг 651 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 1 340 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) жазолар тайинланган.

Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида мазкур моддада назарда тутилган жиноятни содир этган 1 801 нафар шахс судланиб, уларнинг 465 нафари озодликдан маҳрум қилинди ҳамда 1 336 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

а) такроран, хавфли ресидивист ёки илгари ушбу кодекснинг 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг