Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чет элда ўқиётган ёшлар ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкинми?

Чет элда ўқиётган ёшлар ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкинми?

Фото: «Xabar.uz»

Чет элда ўқиётган ўзбекистонлик ёшлар моддий аҳволи ёмонлашгани боис ўқишини ўз ватанига кўчириши мумкинми?

Хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларини қабул қилишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатига киради.

Мазкур ваколат доирасида ҳар йили, одатда ёзги таътил даврида, вазирликнинг буйруғига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган университетларда ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилади ва ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаролар 2018 йилнинг 15 июлидан 5 августигача ариза билан мурожаат этиши мумкин. Давлат олий таълим муассасаларида ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш жараёни (аризани қабул қилиш, расмийлаштириш ва қарор қабул қилиш) бепул амалга оширилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳга фуқаролар ўқишини кўчириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

— кўчиришни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), кўчириш сабаблари, кўчириш қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

— талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;

— паспортнинг нусхаси.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг