Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХга ишга  жойлашни ваъда қилган устамон 15 миллион олаётган пайтда қўлга тушди

ДХХга ишга  жойлашни ваъда қилган устамон 15 миллион олаётган пайтда қўлга тушди

Иллюстратив сурат

Айрим одамлар ўта соддами ёки фирибгарлар устамон? Унисиям, бунисиям: содда одам ким нима деса лаққа ишонаверади. Фирибгарларга эса айнан шунақаси керак.

Бировнинг қулоғига лағмон осиш Б.Ҳ.га муаммо эмас: нечта одамни чув туширмаган, дейсиз? Фирибгарликни касб қилиб олган бу кимса илгари жавобгарликка тортилганига қарамай, «севимли иши»ни келган жойидан давом эттираверди денг.

У фуқаро Д. билан қачон ва қай пайтда учрашиб-танишиб, ҳатто синашта бўлиб қолишгани номаълум. Факт шуки, фуқаро Д. устамоннинг «танишларим бор, сени ДХХга ишга жойлаш муаммо эмас», деган гапига ишонгандай бўлди. «Суюнчи» баҳоси 15 миллион сўм экан! Келишдилар.

Бироқ бу келишувнинг охири Б.Ҳ. учун хайрли якунланмади. У Когон шаҳар темир йўл вокзали автотураргоҳида Д.дан нақд 15 миллон сўмни олаётган пайтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими ва ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Бу ёғи тергов, суд...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг