Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада мансабдор 50 минг доллар билан қўлга тушди

Фарғонада мансабдор 50 минг доллар билан қўлга тушди

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи, муқаддам судланган 42 ёшли шахс маҳаллий тадбиркорга кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони олишида ўзининг мансабдор танишлари орқали ёрдам беришини айтади.

Хусусан, 2020 йилда бошқа бир фуқарога кам таъминланган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида иссиқхона ташкил этиши учун ажратиб берилган 29 гектар ер майдонидан 5 гектар қисмини тоифасини ўзгартириб, уй-жой қуриш учун олиб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши ҳисобланган – Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ушбу 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг