Давлатнинг биносини «сотмоқчи» бўлган ветеринар қўлга тушди
Термиз шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходими фуқарони чув туширмоқчи бўлди.
У гўёки ушбу бўлим тез орада бошқа жойга кўчишини айтиб, бўшайдиган бинони ер майдони билан биргаликда танишлари ёрдамида аукцион орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари иштирок этган тезкор тадбирда мансабдор 2 минг АҚШ доллари ва 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter