Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Фейсбук»да танқидни қойиллатамиз, амалий ҳаракатга келганда эса «нўл»миз!

«Фейсбук»да танқидни қойиллатамиз, амалий ҳаракатга келганда эса «нўл»миз!

Фото: «Vyatsu.ru»

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги «Фан тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Мазкур ҳужжатнинг мақсади — мамлакат ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал этиш ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишни таъминлаш учун фан ва фан-техник фаолиятни тартибга солишдан иборат. Муҳокама 20 мартгача давом этади.

Унда давлатнинг илм-фан соҳасидаги фаолиятни давлат томонидан тартибга солинишининг асослари қуйидагича келтирилган: «миллий илм-фанни ривожлантиришга кўмаклашиш, фан ва техниканинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги улушини ошириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро алоқаларни соддалаштириш.

Ҳужжатда фан ва фан-техник фаолият субъекти ва объекти, олимларнинг ҳуқуқий мақоми, фан ва фан-техник фаолият субъект ва объектларини ижтимоий таъминлаш белгилаб олинган.

«Фан тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

Қонун лойиҳаси 8 боб, 40 моддадан иборат. Ушбу лойиҳа ҳам кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, ҳар бир модда ҳамда уларнинг моҳияти таҳлил қилинмоқда. 

Лойиҳа рус тилида тайёрланган. Аммо сиз бемалол ўзбек тилида изоҳ қолдиришингиз мумкин. Ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидаги изоҳ ва таклифлар бирдай инобатга олинади. Қонун лойиҳаси муҳокамасига қўшилиш учун ушбу ҳаволани босинг.

Таҳририятдан: Одатда «Фейсбук»да танқидни қойиллатамиз, аммо амалий ҳаракатларга келганда «нўл»миз. Буни қонунлар муҳокамасидаги иштирокимиздан ҳам билиш мумкин. Эртанги кунимиз бугун қабул қилинадиган қонунларга ҳам чамбарчас боғлиқ. Шу боис қонун лойиҳаларини такомиллаштиришда қатнашинг, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиринг, танишларингизни ҳам бу муҳокамаларга таклиф этинг, эртанги кунингизга бефарқ бўлманг.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг