Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулнора Каримова олиб чиқиб кетган пуллар ва олтинлар...

Гулнора Каримова олиб чиқиб кетган пуллар ва олтинлар...

Адлия вазирлигида Гулнора Каримова ва шерикларининг хориждаги активларини қайтариш бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Г.Каримованинг аввало Швейцариядаги (энг кўп  активлар шу давлатда), қолаверса, бошқа мамлакатлардаги активларини ҳақида сўз борди.

Швейцария

Ундирилиши лозим бўлган жами сумма тақрибан 686 миллион АҚШ доллларга тенг.

Ҳозирда унинг 131 млн доллари қайтарилмоқда ва таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилади. Ушбу жараённи назорат қилиш учун халқаро ташкилотлар, ННТлар, журналист ва блогерлардан иборат кенгаш тузилган.

Бошқа давлатлардаги активлар:

Франция

2020 ва 2021 йилларда Париж яқинидаги 2 та қаср сотилишидан 20 миллион АҚШ долларига тенг маблағ Ўзбекистонга қайтарилди.

Бельгия

Бу мамлакатда ҳам уюшга нжиноий гуруҳга тегишли активлар жойлашган. Бельгияда тергов жараёни тугамаганлиги сабабли (тергов сири), ушбу активлар ҳақида маълумот ошкор қилинмаяпти.

Буюк Британия

10 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағлар  ва 3 та кўчмас мулкнинг тақдири Лондоннинг Олий судида кўриб чиқиш жараёнида.

Латвия

Активлар 15 миллион АҚШ долларига тенг маблағлар, 850 унцияга (26 кг.) тенг олтин сертификатлари ҳамда Рига шаҳрида жойлашган маданий-кўнгилочар мажмуадан ташкил топган.

Бироқ, афсуски, бу борадаги барча ишлар ҳам осонликча амалга ошаётгани йўқ. Масалан, Латвиядаги юқоридаги активларни қайтаришда мураккабликлар юзага келмоқда. Шунга қарамай, ушбу давлатдаги активларни қайтариш бўйича ишлар қатъий изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Россия

2021 йил ноябрь ойида Москва шаҳрида жойлашган активларни  (6 та хонадон) Ўзбекистон даромадига ўтказилиши ҳақида Москва шаҳар судининг қарори чиқарилган.

Ҳозирги пайтда, ушбу кўчмас мулк объектларини Россия суд ижрочилари томонидан сотиш жараёни давом этмоқда. Сотиш натижасида келиб тушган пул маблағлари Ўзбекистон ва Россия фойдасига тенг улушларда бўлинади.

Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромовнинг маълум қилишича, жиноий активларнинг умумий қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

Ўз навбатида, ҳозирги кунга келиб, мазкур пуллар 14,3 триллион сўмни ташкил этиб, уларни ҳисобига 1400 тадан ортиқ мактаблар қурса бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг