Жорий йилда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 2 887 та ҳолат аниқланди
Жорий йил давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 2 887 та ҳолат аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китоб натижасига кўра, ноқонуний фаолият натижасида давлат манфаатларига жами 1 триллион 243 миллиард сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Унга кўра, электр энергияси бўйича 668,9 млрд сўм ва табиий газ бўйича 574,7 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши учун 2 696 та ҳужжатлар тўплами ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 5 296 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирларида АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил наъмуналаридан 377 та ҳолатда 9,3 млн литр нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter