Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Galaxy S26 Ultra камераси iPhone даражасига чиқади

Galaxy S26 Ultra камераси iPhone даражасига чиқади

Samsungнинг навбатдаги янги флагмани — Galaxy S26 Ultra бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди. Компания бу сафар мегапикселлар билан эмас, реал сурат сифати билан рақобатчиларни ортда қолдиришни режалаштирмоқда.

Асосий янгилик 24 мегапикселли янги стандарт режимда ишлай олиш қобилияти. Ҳозиргача Samsung флагманлари 12 MP ёки 200 MP режимда ишларди. Энди эса S26 Ultra 24 MP бўйича ишлайди.

Бу режим юқори аниқлик ва ёруғлик мувозанатини бирлаштириб, анча табиий, тиниқ ва деталларга бой суратлар олиш имконини беради. Apple ҳам iPhoneда айнан шундай ёндашувдан фойдаланади.

Энг муҳим томони — бу режим алоҳида “профессионал” иловада эмас, оддий камера иловасининг ўзида ишлайди. Яъни, эндиликда сиз ҳеч нарсани созламасдан туриб ҳам юқори сифатли суратлар олишингиз мумкин.

Техник жиҳатдан эса S26 Ultra ҳануз 200 мегапикселли асосий камера, 50 мегапикселли ультра кенг бурчак, ва кучли зум модулларини сақлаб қолади.

Лекин янги 24 MP режим бу кучли сенсорларни реал ҳаётда анча самарали ишлатади. Масалан, кам шовқин, тўғри ранглар ва яхши сифатли кечки суратлар.

Бу янгилик шуни англатадики, Samsung ниҳоят мегапиксел пойгасидан чиқиб, ҳақиқий фото сифатига ўтяпти. Бу эса Galaxy S26 Ultraни мобил фотография бўйича iPhoneнинг энг жиддий рақибига айлантиради.

Galaxy S26 Ultra 2026 йил бошида тақдим этилиши кутилмоқда. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, Samsung тарихидаги энг кучли камерали смартфон пайдо бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг