Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистлар Бош прокуратура мутасаддиларини саволларга «кўмди»

Журналистлар Бош прокуратура мутасаддиларини саволларга «кўмди»

Фото: Xabar.uz

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг жорий йил дастлабки беш ойлик фаолияти юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев бошчилигида маҳкама матбуот хизмати раҳбари ва қатор бошқарма мутасаддилари иштирокида ўтган тадбирда анъанавий шаклдан чекинилди. Яъниким, тадбир аввалида оммавий ахборот воситалари вакилларига ўтган вақт давомида тизимда амалга оширилган ишлар атрофлича баён қилинган маълумотлар тарқатилди. Ва айтилдки, мана, қўлингизда маълумот, шундан келиб чиқиб, қандай саволлар бўлса, марҳамат. Турган гап, тадбирнинг бундай шаклда бошланиши ғиж-ғиж рақамларга тўла ҳисоботларни ҳижжалаб ўқиб беришга ҳожат қолдирмади.

Бош прокурор ўринбосари тадбирнинг «кириш қисми»ни шу тариқа мухтасар қилар экан, кўплар билмайдиган сана — бугун халқаро блогерлар куни эканини эслатиб, самимий табриклади.

Икки соатдан кўпроқ давом этган тадбирда кўплаб саволларга жавоб қайтарилди. Мавзу чегараланмади, тарқатилган маълумотлар доирасидагина савол берилиши керак, маъносида чегара қўйилгани йўқ. Бундан ташқари тадбир ниҳоясига етганидан кейин ҳам журналистлар Бош прокурор ўринбосарини йўлакда саволларга тутди, натижада адлия катта маслаҳатчиси тик оёқда, боз эринмай жавоб қайтаришига тўғри келди. Кенгроқ ўрганиб жавоб бериладиган сўров муаллифларини эса маҳкама идорасига таклиф этаркан, етарлича маълумот олиш имконияти борлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбирнинг асосий мавзуси, савол-жавоблар хусусида яқин дақиқаларда.

«Xabar.uz»ни кузатиб боринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг