Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳаллий йўлтўсарлар. «Спарк» эгаси дўппосланди ва 5 000 доллари олиб қўйилди

Маҳаллий йўлтўсарлар. «Спарк» эгаси дўппосланди ва 5 000 доллари олиб қўйилди

Иллюстратив фото

2019 йил 17 февраль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи А.Қ. соат 00:30ларда ўз бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинасида Ўтарчи маҳалласи ҳудудида кетаётганди. Тўсатдан 5 нафар номаълум шахс унинг йўлидан чиқади ва машинасини тўхтатиб, А.Қ. танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказишади.

Сўнг босқинчилар уни овлоқ жойга олиб бориб, автомашина салонидан 5 000 АҚШ доллари ва сариқ металлдан ясалган узугини олиб, воқеа жойидан яширинадилар.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пастдарғом тумани Ўтарчи маҳалласида яшовчилар И.У., З.Н. Ж.Х., А.Ж. ва С.С.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг